Швеция бош санитар шифокори ЖССТнинг “хатоси”ни маълум қилди

Швеция бош санитар шифокори ЖССТнинг “хатоси”ни маълум қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Швециядаги коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида тўлиқ нотўғри маълумот берган.

Бу ҳақда Швеция бош давлат эпидемиологи Андерс Тегнелл маълум қилди.

"Улар биздан ҳолат ҳақида сўраш учун қўнғироқ қилишмади. Реанимация бўлимига келганларнинг сони жуда оз, ҳатто ўлим даражаси ҳам пасаймоқда", дейди Тегнелл.

Унинг сўзларига кўра, коронавирусни аниқлаш ҳолатлари сонининг кўпайиши ўтказилган тестлар сонининг кўпайиши билан изоҳланади.

Аввалроқ, ЖССТ Европанинг 30 мамлакатида сўнгги икки ҳафта ичида янги ҳолатлар сони кўпайганини айтган, шулардан 11 тасида коронавируснинг тарқалиш даражаси "соғлиқни сақлаш тизимини яна бир қийин вазиятга қўйиши мумкинлиги" таъкидлаганди.

Ушбу давлатлар Швеция ва Украинани ҳам ўз ичига олганди.

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!