Байден Путин ҳақида сўраган журналистдан жаҳли чиқиб кетди

Байден Путин ҳақида сўраган журналистдан жаҳли чиқиб кетди

АҚШ президенти Жо Байден Россия етакчиси Владимир Путин ҳақида савол берган журналист туфайли ўзини тута олмади . Америка етакчиси Британиянинг Sky News телеканали мухбирига кескин жавоб қайтарди, деб хабар бермоқда Daily Mail.

«Мен гапирмагунимча жим бўл, хўпми? Мен шуни айтяпман. Бу яхши фикрми?» деб сўради Байден. Қайд этилишича, журналист бу саволни Америка президенти Буюк Британия бош вазири Кей Стармер билан учрашувда очилиш баёноти билан чиқишга улгурмай туриб берган .

Daily Mail нашрининг аниқлик киритишича, мухбир чет эл етакчиларининг баёнотларидан сўнг журналистлар савол бериши мумкин бўлган протоколни бузган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!