АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича АҚШ вице-президенти лавозимига Республикачилар партиясидан номзод Ж.Д.Вэнс томонидан илгари сурилган режаси Россия президенти Владимир Путиннинг режасига "объектив жиҳатдан ўхшаш". Бу фикрни Американинг The New York Times газетаси билдирган.
"Вэнс Украинадаги урушни тугатиш учун тинчлик режасини ишлаб чиқди. Аммо объектив нуқтаи назардан, бу Владимир Путиннинг режасига жуда ўхшайди", - деб ҳисоблайди нашр.
Бундан олдин Вэнс Шоун Райан шоу подкастида Оқ уйнинг собиқ раҳбарининг Россия-Украина можаросига барҳам бериш режаси ҳақида гапирди.
Вэнснинг фикрича, Трамп Россия, Украина ва Европа вакилларини тинчлик келишуви қандай бўлиши ва у қандай бандларни ўз ичига олиши кераклигини аниқлаш учун таклиф қилади.
АҚШ вице-президенти лавозимига номзоднинг таъкидлашича, келишув Украина ва Россия ўртасидаги демаркация чизиғини ўз ичига олиши керак, у ерда демилитаризация қилинган ҳудуд каби нарса яратилади. Москва, шунингдек, Киевдан НАТО ва бошқа иттифоқчи институтларга қўшилмаслиги ҳақида кафолат олади, деб ҳисоблайди Вэнс.
14 июнь куни Россия президенти Владимир Путин Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти билан учрашувда Россия-Украина тинчлик музокараларини бошлаш учун Киев ўз қўшинларини ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье вилоятлари ҳудудларидан олиб чиқиб кетиши кераклигини айтди. Россия етакчиси Украина томони бу шартга рози бўлгач, жанговар ҳаракатлар дарҳол тўхтатилишини таъкидлади. Бундан ташқари, Киев Шимолий Атлантика альянсига қўшилиш режаларидан воз кечганини расман эълон қилиши керак.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
The Washington Post газетасининг ёзишича, Кремль Украина масаласида муросага келишга тайёр эмас ва музокараларни фақат куч позициясидан олиб боришга интилмоқда.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг фикрича, иттифоқ мамлакатлари совуқ уруш даврида қўлланилган мудофаа режаларига кўп жиҳатдан ўхшаш мудофаа режаларини қабул қилган.
Россия президенти Владимир Путиннинг Орешник ва Ғарб ҳаво мудофааси ўртасидаги «технологик дуэль» таклифи янги рус ракетасининг заиф томонлари ҳақидаги саволга жавоб бўлди.
Россия президенти Владимир Путин Россия махсус хизматлари Украинага Россияда «террорчилик ҳужумлари» қилиш имконини берган «энг оғир хатолар»га йўл қўйганини айтди.
Президент Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россия кучлари Украинадаги асосий мақсадлари сари олға интилмоқда ва ҳар куни муҳим ҳудудларни қўлга киритмоқда.
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди.