Оилавий келишмовчилик катта жанжалга айланди

Оилавий келишмовчилик катта жанжалга айланди

Юнусобод тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабрга кўра, “Аҳмад Дониш” маҳалласида яшовчи оилалардан бирида жанжал келиб чиққан. Келиб тушган хабарни текшириш мақсадида ходимлар 29 ёшли М.А.дан хабар олишганда у турмуш ўртоғи 37 ёшли К.А. томонидан жисмоний зўравонликка учраганини маълум қилди.

Бу ҳақда "iibb.uz" хабар берди.

Оилада икки нафар вояга етмаган болалар бор, турмуш ўртоқлар ўртасидаги муносабат ёмонлашгандан сўнг эркак алоҳида яшаб, гоҳида фарзандларидан хабар олишга келиб турган. Кунлардан бирида фарзандларидан хабар олиш ниятида келган эр ва унинг турмуш ўртоғи ўртасида жанжал чиқиб, натижадан калтакланган М.А. тиббий ёрдам учун мурожаат қилишга мажбур бўлган. Ушбу ҳолат бўйича тўпланган маълумотлар ИИББ ходимлари томонидан судга йўналтирилган.

Юнусобод тумани ИИО ФМБ 6-сон ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор лейтенант Нодир Убайдуллаева Миллий гвардия хизматчиси Нозима Калбаева билан ҳамкорликда жабрланувчига ҳимоя ордери каби ҳужжат ҳақида маълумот бериб, уни қабул қилишни таклиф этишди. Аммо аёл таклифни рад этиб, мазкур ҳолат қайтарилмаслигига ишонишини айтди. Ҳолат назоратга олинди, аёлга ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!