Коронавирус денгиз суви орқали юқадими?

Коронавирус денгиз суви орқали юқадими?

1 июлдан бошлаб Қримдаги меҳмонхоналар ва пансионатлар Россиянинг бошқа ҳудудларидан келадиган меҳмонларни қабул қилишни бошлайди. Шу боис қримлик шифокор Антон Эльстер «Парламент газетаси»га берган интервьюсида одамлар хавфсизлик чораларига, айниқса, ижтимоий масофага риоя қилишлари ва жамоат жойларида ниқоб тақишлари кераклигини маълум қилди.

Эльстернинг таъкидлашича, коронавирусни денгиз суви орқали ҳам юқтириш мумкин – қачонки, коронавирусга чалинган инсон сиздан олдин денгизга тушган, йўталган, тупурган ёки акса урган бўлса.

"Шунинг учун, денгиз суви билан оғзингизни чайқаманг, уни ютманг ва ича кўрманг", дейди шифокор денгиздан чиқиб, тоза ичимлик суви билан оғиз чайқашни маслаҳат бераркан.

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!