Покистон бош вазири: “Усома бин Лодинни шаҳид қилишди...”

Покистон бош вазири: “Усома бин Лодинни шаҳид қилишди...”

Покистон бош вазири Имрон Хон мамлакат парламентидаги нутқида Исломобод ва Вашингтон ўртасидаги таранг муносабатларга тўхталар экан, “Ал-Қоида” етакчиси Усома бин Лодинни эслаб ўтди. 

“Америкаликлар бу ерга келди ва бин Лодинни ўлдиришди. Уни шаҳид қилишди”, – деди бош вазир. Унинг сўзларига кўра, “Ал-Қоида” етакчиси 2011 йилнинг 2 майида ўлдирилганидан кейин бутун дунёдан Покистонга ҳақоратлар ёғилиб кетган. АҚШ эса Усома бин Лодинни ўлдириш бўйича операция ҳақида Покистонга хабар бермаган. 

“Евроньюс” хабарига кўра, Имрон Хоннинг бу сўзлари танқидларга сабаб бўлди. Парламентда сўзга чиққан собиқ ташқи ишлар вазири Ҳаважа Осиф шундай деди: “Имрон Хон бин Лодинни шаҳид деб атаб, тарихни бузиб кўрсатмоқчи”.   

Инсон ҳуқуқлари ҳимояси Мино Ғабинанинг фикрича, террор ҳодисалари туфайли бутун дунёдаги мусулмонлар айирмачиликка дуч келмоқда, Покистон бош вазирининг Усома бин Лодинни шаҳид деб эълон қилиши эса вазиятни янада оғирлаштиради. 

Технология вазири Фавод Чаудхури бош вазирни ҳимоя қилишга уриниб, у шунчаки адашиб кетиб қолганини айтди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!