Трампга 2018 йилда берилган совғалар рўйхати эълон қилинди

Трампга 2018 йилда берилган совғалар рўйхати эълон қилинди

Энг арзон совғалар нархи 450 доллар бўлиб, Давос мэри совға қилган гольф чавгони ва Нигерия президенти Муҳаммаду Бухорий туҳфа этган дастурхон ана шу нархга баҳоланган.

АҚШ федерал реестри президент Дональд Трампнинг 2018 йилда олган совғалари рўйхатини эълон қилди

Маълум қилинишича, Россия президенти Владимир Путин Дональд Трампга Россияда ўтказилган жаҳон чемпионатига атаб чиқарилган 12 дона кумуш тангадан иборат тўпламни совға қилган, унинг қиймати 1500 доллар деб баҳоланган.

Совға анъанага кўра Миллий архив ва ҳужжатлар бошқармасига топширилган. Совға қабул қилинишига сабаб сифатида "Уни қабул қилмаслик совға берувчини ҳам, АҚШ ҳукуматини ҳам ноқулай аҳволга солиб қўйган бўларди" деб кўрсатилган.

Нархи 23,5 минг доллар бўлган энг қиммат совға Қатар амири Тамим бин Ҳамад Али Таниу томонидан Меланья Трампга берилган. Ҳадя Нимфенбург (Германия) чиннисидан тайёрланган олти дона ликопдан ташкил топган.

Франция президенти Эммануэль Макрон Трампга нархи 8 минг 275 доллар турувчи Louis Vuitton гольф сумкасини, Канада бош вазири Жастин Трюдо баҳоси 470 доллар бўлган оқ мармардан тайёрланган белуха кити ҳайкалчасини туҳфа қилган.

АҚШнинг биринчи хонимига ҳам кўплаб совғалар тақдим этилган: Франциянинг биринчи хоними Бриджит Макрондан Givenchy катмони (850 доллар), Миср президенти Абдул Фаттоҳ ал-Сисийдан Shosha Kamal дизайнерлик уйининг курсиси (10 минг доллар), Ливаннинг АҚШдаги элчиси Габриэл Иссадан 450 долларлик туника.

Энг арзон совғалар нархи 450 доллар бўлиб, Давос мэри совға қилган гольф чавгони ва Нигерия президенти Муҳаммаду Бухорий туҳфа этган дастурхон ана шу нархга баҳоланган.

Manba: kun. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!