Ўзбекистонлик 800 нафар ўрта тиббиёт ходими Globogate дастури доирасида Германия клиникаларига ишга таклиф этилмоқда.
Дастурга кўра, иштирокчилар 10 ой давомида бепул немис тили курсларида таҳсил олади ва шундан сўнг Германия клиникаларига ишга йўналтирилади.
Маълум қилинишича, иш вақти ҳафтасига ўртача 39 соатни ташкил этади. Дастлабки ойлик маош 1900 евро бўлиб, диплом расман тан олингандан кейин (тахминан 3 ойдан сўнг) 2500 евро атрофида маош олиш имкони яратилади.
Дастурда иштирок этиш учун номзодлар 3 йиллик тиббиёт коллежи дипломига эга, 20–36 ёш оралиғида, соғлом ва судланмаган бўлиши лозим. Шунингдек, улар 10 ойлик ўқув курсларида қатнашишга тайёр бўлиши ва икки босқичли танловдан муваффақиятли ўтиши талаб этилади.
Дастур доирасида иштирокчиларга стипендия, турар жой, тил сертификати харажатлари, ҳужжатларни таржима қилиш ва тасдиқлаш, виза, авиачипта ҳамда Германияда ишга жойлашиш хизматлари бепул тақдим этилади.
Ушбу лойиҳа тиббиёт ходимлари учун хорижда ишлаш, тажриба орттириш ва даромадини ошириш имкониятини яратиши билан аҳамиятли ҳисобланади.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Америка етакчиси Дональд Трампнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар Эрон билан ҳамкорликда ислом республикаси ҳудудидаги бойитилган уранни қазиб олади ва уни АҚШга олиб келади.
Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.