The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, Трамп Теҳрондаги режимни ағдариш мақсадида бошлаган уруш мутлақо тескари натижа берди. "Босиқ" етакчилар ўрнига ҳокимиятга ашаддий ҳарбийлар ва "қиёмат яқинлигига ишонган" диний гуруҳлар келди.
"Уруш режимни ўзгартирди, аммо яхши томонга эмас. Биз эронликлар урушдан олдин кўрган кунлардан ҳам даҳшатлироқ воқеликни яратиб қўйдик", — дейди Исроил ҳарбий разведкасининг Эрон бўйича собиқ мутахассиси Цитринович.
Нашрнинг таъкидлашича, Ислом инқилоби корпуси қўриқчилари (ИИКҚ) фахрийларидан иборат янги раҳбарият сиёсий йўлни янада қаттиқлаштирмоқда.
Эксперт Саид Голкарнинг фикрича, ИИКҚ ичидаги энг "кескин" гуруҳ устунликни қўлга олмоқда, бу эса можаронинг янада узоқ давом этишини англатади.
WSJ АҚШ стратегияси мағлуб бўлганини қайд этди: Теҳрон таслим бўлиш ўрнига ички мухолифатни қириб ташлади ва Ҳўрмуз бўғози устидан назоратни кучайтирди.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Америка етакчиси Дональд Трампнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар Эрон билан ҳамкорликда ислом республикаси ҳудудидаги бойитилган уранни қазиб олади ва уни АҚШга олиб келади.
Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.