1️⃣ Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 2003 й.т. ва 1998 й.т. 2 нафар фуқаро давлат чегарасини ноқонуний кесиб, қўшни республикадан мамлакатимиз ҳудудига ўтган вақтларида қўлга олинди.
Қонунбузарларга тегишли 2 та спорт сумкаси ичида эса 4 кг 884 гр “опий” ва 19 кг 863 гр “гашиш” моддалари, шунингдек, 380 қути “Esse Change” номли тамаки маҳсулотлари борлиги маълум бўлди ҳамда ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
Ҳолат юзасидан наркокуръерларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223, 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2️⃣ Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Афғонистондан контрабанда қилинган наркотик моддалар ашёвий далил сифатида олинди.
Жумладан, 1978, 1981 ва 2004 йилларда туғилган 3 нафар шахс давлат чегарасини бузган ҳолда, автомобиль ғилдираги камераси ёрдамида Амударёдан сузиб ўтган вақтларида қўлга олинди.
Текширув жараёнида уларнинг ёнида бўлган халталар ичида 2 кг 708 гр “опий” ва 8 кг 257 гр “гашиш” моддалари борлиги маълум бўлди.
Аниқланишича, наркосавдогарлар гиёҳвандлик воситаларини керакли манзилга етказиб беришлари эвазига ушбу куръерларга ҳар бир килограмм юк учун 200 АҚШ доллари миқдорида пул ваъда қилишган.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Суҳбат чоғида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилиши натижалари муҳокама қилинди, шунингдек, иқтисодий лойиҳалар портфели изчил кенгайиб бораётгани қайд этилди.
Агар музокаралар силжимаса, соат 20:00 га келиб ҳужум бошланиши мумкин ва у аввал кўрилмаган даражада қаттиқ бўлади, деб хабар қилди Fox News журналисти Дональд Трамп сўзларига таяниб.
Сиёсатшунос Алмас Ҳайдар Нақвийнинг таъкидлашича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги асосий тўсиқ — ўзаро ишончсизлик бўлиб, бу можарони ҳал қилишга жиддий халақит бермоқда.
The Wall Street Journal хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг “Эрондаги бутун цивилизацияни йўқ қилиш” ҳақидаги баёнотидан кейин Вашингтон билан тўғридан-тўғри мулоқотларни тўхтатган.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.