Сенегал ҳукумати нефт нархлари кескин ошгани сабаб вазирлар ва юқори мартабали амалдорларнинг хорижий сафарларини чеклади — Reuters.
Сенегал бош вазири Усмон Сонко мамлакатни “ўта оғир кунлар” кутаётганини айтди. У энергия нархларининг ошиши давлат бюджетига босимни кучайтираётганини билдирди.
"Мени ҳукуматимнинг ҳеч бир вазири, агар гап бизнинг амалдаги фаолиятимиз билан боғлиқ бўлган зарур миссия ҳақида кетмаса, мамлакатни тарк этмайди", — дея таъкидлади Усмон Сонко.
Бoш вазир, шунингдек, Нигер, Испания ва Францияга режалаштирилган сафарларини бекор қилганини маълум қилди. Сонко келаси ҳафта расмийлар вазиятни барқарорлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни эълон қилишини айтди.
Нархларнинг ошиши АҚШ ва Исроил ҳужумларига жавобан Эрон томонидан Ҳўрмуз бўғозининг блокланиши билан боғлиқ бўлиб, бу жаҳон бозорига нефт ҳамда газ етказиб берилишига путур етказди ва нархларнинг кескин кўтарилишига олиб келди. Бунга жавобан дунё бўйлаб кўплаб мамлакатлар ҳукуматлари салбий таъсирни камайтириш учун ёнилғи нархларини ошириш, субсидиялар жорий этиш ва масофадан ишлашга ўтиш жаби чораларни жорий этмоқда.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Агар музокаралар силжимаса, соат 20:00 га келиб ҳужум бошланиши мумкин ва у аввал кўрилмаган даражада қаттиқ бўлади, деб хабар қилди Fox News журналисти Дональд Трамп сўзларига таяниб.
Сиёсатшунос Алмас Ҳайдар Нақвийнинг таъкидлашича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги асосий тўсиқ — ўзаро ишончсизлик бўлиб, бу можарони ҳал қилишга жиддий халақит бермоқда.
The Wall Street Journal хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг “Эрондаги бутун цивилизацияни йўқ қилиш” ҳақидаги баёнотидан кейин Вашингтон билан тўғридан-тўғри мулоқотларни тўхтатган.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.