Бразилиянинг Минас-Жерайс штатида кучли ёмғирлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 30 кишига етди. Яна 39 нафар аҳоли бедарак йўқолган.
Бу ҳақда CNN Brasil хабар бермоқда.
Кучли ёмғирлар штатда сув тошқини ва кўчкиларга сабаб бўлди. Жуиз де Фора ва Уба шаҳарлари энг кўп зарар кўрди. Тахминан 440 киши уйсиз қолди. Бироқ, қулаган бинолар вайроналари остидан 13 нафар аҳоли қутқарилди. Жами 208 нафар жабрланувчи қутқарилди ва улар аллақачон зарур тиббий ёрдамни олмоқда.
Бразилия вице-президенти Гералдо Алкмин аввалроқ эълон қилганидек, мамлакат расмийлари қурбонларни қидириш ва уларга ёрдам кўрсатиш учун вертолётлар ва ҳарбий техника каби қуролли кучларни сафарбар қилди. Метр Полес порталига кўра, уйсиз қолганларга дастлабки молиявий ёрдам 800 Бразилия реали (тахминан 155 доллар) миқдорида берилади. Маблағлар маҳаллий ҳокимият томонидан матрас, кийим-кечак ва озиқ-овқат сотиб олишга сарфланади.
Расмий маълумотларга кўра, Умра визасига ариза беришнинг сўнгги куни – жорий йил 19 март, Саудия Арабистонига киришнинг сўнгги куни – 2 апрель, мамлакатни тарк этишнинг сўнгги куни эса – 18 апрель этиб белгиланган.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг 27-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га қарши ўйинда Рубен Диаш ўрнига Абдуқодир Ҳусановни тушириш борасидаги қарорига изоҳ берди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Шўрчи деҳқон бозори. Одамлар кўз ўнгида қотиллик юз берди: ёнма-ён жойлашган ошхона эгаларининг жанжали ўлим билан тугади. Икки эркак ёқалашаркан, бирининг жияни кабоб сихини олиб чиқиб, тоғаси билан муштлашаётганнинг орқа курагига санчди ва уни ўлдирди.
Россиянинг Волгоград вилояти Иловлинский туманида ўтказилган рейд чоғида 34 нафар Ўзбекистон фуқароси бир хил манзилда рўйхатдан ўтгани, аммо амалда бошқа жойда яшагани аниқланган.
Эрон ҳукумати сешанба куни талабалар намойишларини давом эттириши мумкинлигини маълум қилди, лекин миллий байроқ ва бошқа «муқаддас нарсалар»га нисбатан ҳурматсизлик қилиш каби «қизил чизиқ»дан ошмасликлари шарт.
Ҳолат юзасидан ҳоким ёрдамчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан мулоқотда жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаб бўлган ёшларнинг ижтимоий ҳаётга тез мослашишини таъминлаш муҳим эканлигини таъкидлади.
Украина ОАВлари манбаларига кўра, СБУ кечаси дронлар орқали Татарстандаги «Калейкино» нефть насос станциясига зарба берган. Ҳужум ортидан бир неча портлаш содир бўлган ва йирик ёнғин келиб чиққан.
The New York Times (NYT) маълумотига кўра, Европа Иттифоқи (ЕИ) Украинага молиявий ёрдамни тўсиб қўйди, ва бу жуда муҳим ва ҳассос бир пайтда содир бўлди.