Қора денгиз: тарих, бетакрор табиат ва таъмлар уйғунлиги

Қора денгиз: тарих, бетакрор табиат ва таъмлар уйғунлиги

Туркия — бир кунда тўрт фаслни ҳис этиш мумкин бўлган ноёб масканлардан бири. Мамлакатнинг шимолий соҳилбўйи бўйлаб чўзилган Қора денгиз минтақаси ям-яшил табиат манзаралари ва мусаффо ҳавоси билан йил давомида сайёҳларни ўзига ром этади. Бироқ қиш келиши билан бу ҳудуд бутунлай янгича қиёфада намоён бўлади. Оппоқ қор тоғлар-у водийларга сеҳрли тус бағишлайди, тарихий обидалар, шифобахш термал булоқлар, замонавий чанғи марказлари ҳамда асрлар давомида сайқал топган бой ошхона анъаналари бирлашиб, минтақани янада жозибали манзилга айлантиради. Ушбу ҳудуд National Geographicнинг 2026 йилги “Дунёнинг энг яхшилари” рўйхатидан ўрин олган.

Шарқий Қора денгиз: қишнинг сеҳрли манзаралари

Шарқий Қора денгиз минтақасида қиш фасли кўзни қувнатувчи таровати билан ажралиб туради. Айниқса Орду ва Гиресуннинг тоғ-у адирлари ҳамда соҳил манзаралари қишнинг сокин нафасида янада мафтункор кўриниш касб этади. Бозтепе сари панорамик канат саёҳати, Улугўлдаги бунгаловларда осойишта ҳордиқ чиқариш, Cиттаслоw мақомига эга сокин масканда қор билан қопланган Ясон Бурну черковини томоша қилиш — буларнинг бари Ордуни қишда бетакрор манзилга айлантиради. Шу билан бирга, шифобахш иссиқ булоқлари билан машҳур бўлган Чамбаши платоси ва Чамбаши чанғи курорти янада чуқур таассурот изловчилар учун айни муддао. Бу ҳудудда қиш — шунчаки фасл эмас, балки табиат ва тарих уйғунлигида яралган унутилмас кечинмадир.

Маҳаллий маданиятни чуқур ҳис қилишни истаганлар учун эса Кушкўй алоҳида эътиборга лойиқ. ЮНEСКОнинг “Зудлик билан муҳофаза қилиниши зарур бўлган номоддий маданий мерос” рўйхатига киритилган машҳур ҳуштак тили бу қишлоққа ўзига хос мазмун бағишлайди.

Бундан ташқари, Қора денгиз дурдонаси Трабзон ва ЮНEСКО рўйхатига киритилган Сумела монастири оппоқ қор бағрида янада сеҳрли ва ҳайратомуз кўринади. Мачка ва Эрикбели яйловлари ҳамда Узунгўл эса қиш фаслида бамисоли сирли эртакка айланади.

Ризеда қиш келиши билан тоғлар сукунатга чўмади, оппоқ қорга бурканган Зил қалъаси ва Шенюва кўприги гўё ўтмишдан ҳикоя қилаётгандек таассурот уйғотади, Айдер яйлови эса термал булоқлари ва улуғвор тоғлари билан қишнинг чинакам манзарасини яратади. Шунингдек, Овит тоғининг қорли ёнбағирлари, Качкар ва Кафкасўр яйловлари, Шавшат шаҳарчаси ҳамда Жамили биосфера ҳудуди қишда табиат қўйнида мароқли ҳордиқ чиқариш имконини беради.

Ғарбий Қора денгиз: эртакнамо қиш

Болу бетакрор ўрмонлари билан Ғарбий Қора денгизнинг қишки саёҳатлари учун энг машҳур масканларидан биридир. Абант кўли ва Едигўллер миллий боғи атрофида қишки сайрлар, табиатни суратга олиш ҳамда тоғ уйларида ҳордиқ чиқариш энг оммалашган машғулотлардандир. Минерал манбаларга бой ушбу ҳудудда Гўйнук ва Мудурну каби Cиттаслоw мақомига эга сокин шаҳарчалар ҳам жойлашган. Қолаверса, Сафранболудаги Усмонийлар даврига оид уйлар, барқарор маҳаллий меъморчилик ва тош ётқизилган кўчалар шаҳарга мислсиз гўзаллик бағишлайди.

Қора денгизнинг қишки таъмлари

Қора денгиз ошхонаси қишнинг қаҳратонига ўзига хос ёрқинлик бахш этади. Нонуштада иссиқ тортиладиган, табиий сариёғ, маккажўхори уни ва маҳаллий пишлоқ билан тайёрланадиган куймак, ични иситувчи карам шўрваси, ёзда тайёрланиб қишда дастурхонга тортиладиган тузламалар ҳамда совуқ ойларида янада тотли бўладиган ҳамси — буларнинг барчаси минтақанинг бой таъмлар оламини намоён этади. Акчаабат кўфтаси, Ҳамсикўй сутли гуруч ширинлиги, Самсун анъанавий пидаси ҳамда Сафранболу локуми ўзининг бой таъми билан машҳур. Ризеда етиштирилган чой баргларидан дамланган иссиқ турк чойи эса ҳар лаҳзага илиқлик бағишлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

Доллар турбулентлик босқичига кирмоқда

The Economist ёзишича, Америка активларини ушлаб турган инвесторлар энди заифроқ ва юқори волатил валютага кўникишлари керак.

Умрага бориш 19 мартдан расман тўхтатилади

Расмий маълумотларга кўра, Умра визасига ариза беришнинг сўнгги куни – жорий йил 19 март, Саудия Арабистонига киришнинг сўнгги куни – 2 апрель, мамлакатни тарк этишнинг сўнгги куни эса – 18 апрель этиб белгиланган.

Гвардиола: «Ҳусановни бошқа футболчилар билан адаштирманг...»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола яқиндагина ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси деб топилган ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ҳақида тўхталиб ўтди.

Трамп: "Менга мамлакатни вайрон қилиш ҳуқуқи берилган”

Президентнинг сўзлари Оқ уйнинг ижтимоий тармоқ саҳифаларида жонли эфирда намойиш этилди.

Наманган ва Тошкент осмонида жисм қулаши кузатилди (фото)

Ҳозирда вазият юзасидан дастлабки ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Ўзбекистонликлар учун Қатарда ишлаш имконияти яратилди

Ўзбекистонлик фуқаролар учун Қатар давлатида меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида йирик вакансиялар базаси очилди.

Вашингтонда Илҳом Алиевнинг кортежига ҳужум уриниши бўлди

Озарбайжоннинг АҚШдаги элчихонаси Вашингтондаги Waldorf Astoria меҳмонхонаси олдида президент Илҳом Алиевнинг кортежига қилинган ҳужум юзасидан расмий баёнот берди.

"Ал-Ҳилол" футболчилари Бензема билан шартнома имзоланганидан афсусда

Бу ҳақда "Ball Zone" нашри хабар бермоқда.

Эрон Россия билан махфий битим тузди

Россиянинг “Рособоронекспорт” давлат компанияси Эронга уч йил давомида — 2027 йилдан 2029 йилгача, 500 та “Верба” зенит-ракета мажмуаси ва 2,5 мингта 9М336 ракеталарини етказиб беради

Одилхон қори Юнусхон ўғли суд залида ҳибсга олинди

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти Поп туман судида Одилхон қори Юнусхон ўғлига оид жиноят иши бўйича суд жараёни бошланди.

Аҳолини рўйхатга олиш саволномасини хато тўлдирганларга огоҳлантириш юборилмоқда

Бу ҳақда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг расмий саҳифасида маълум қилинди.

“Ан-Наср” Роналдуни сотадиган бўлди. Биринчи харидор аниқ

Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби раҳбарияти мамлакат Профессионал лигасининг энг машҳур юлдузи Криштиану Роналду билан хайрлашишга тайёр.

Имомали Раҳмон вафот этди(ми)?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.

Қорақалпоғистондаги “Борсакелмас” қўриқхонаси фотоқопқонига қорақулоқ муҳрланди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тасарруфидаги “Борсакелмас” давлат буюртма қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонларга қорақулоқ муҳрланди.

Петербургда болани қутқарган ўзбекистонлик яна бир мукофотга сазовор бўлди

Хайрулло Ибадуллаев бу мукофотни қўлга киритган тўртинчи одам бўлди, дея маълум қилди Маргарита Симонян.

Ўзбекистон уламолари Президентга мактуб йўллади

Ўзбекистон уламолари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга мактуб йўллашди.

Хайрулло Ибодуллаев мукофот пулини оиласига юборади

У берилган маблағни Ўзбекистондаги касал отаси ва тўрт нафар қизига юборишини айтган.

Жиззахда тадбиркорлар калтакланди

Маълум қилинишича, бир гуруҳ нотаниш шахслар автомобиль олдига келиб, ҳайдовчи ҳамда йўловчиларга нисбатан куч ишлатган.

Зеленский илк бор Киевдаги бункерини намойиш қилди (ФОТО)

"Бу кабинетда, Банковая кўчасидаги бункердаги кичик хонада, уруш бошида дунё етакчилари билан илк суҳбатларим бўлган.

Эрон: бозорда ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради, қурбонлар бор

Фожиа мамлакатнинг марказий қисмида ўқув-машғулот парвози пайтида содир бўлган.

Россиянинг «мингта зарба» тактикаси Украина фронт кучларига босим кўрсатмоқда

Тўрт йиллик урушдан сўнг фронт чизиқлари асосан тўхтаб қолган.

Эрон: талабалар намойиш ўтказиши мумкин, лекин «қизил чизиқ»дан ошмасликлари керак

Эрон ҳукумати сешанба куни талабалар намойишларини давом эттириши мумкинлигини маълум қилди, лекин миллий байроқ ва бошқа «муқаддас нарсалар»га нисбатан ҳурматсизлик қилиш каби «қизил чизиқ»дан ошмасликлари шарт.

Катта йўқотишлар Россиянинг йирик ҳужум режаларига тўсқинлик қилмоқда

Bloomberg хабарига кўра, фронтдаги катта йўқотишлар Россияга кенг кўламли ҳужум тайёрлаш имконини чекламоқда.

Москвадаги портлашдан сўнг Путин хавфсизликни кучайтиришни талаб қилди

Россия президенти Владимир Путин Москвадаги портлаш ортидан хавфсизлик чораларини кучайтиришни топширди.

Чехия уруш ҳолатлари учун янги қонунчилик базасини тайёрлашни таклиф қилди

Бу ҳақда ČTK агентлиги хабар қилди.

АҚШ Эрон яқинида йирик ҳарбий куч тўплади — The Washington Post

The Washington Post нашрининг хабар беришича, АҚШ Эрон яқинида 150 дан ортиқ ҳарбий самолёт ва ўз ҳарбий флотининг қарийб учдан бир қисмини жамлаган.

Путин: Украина ядровий компонентдан фойдаланиш ниятига эга

Россия президенти Владимир Путин Украина Россияга қарши ядровий қурол қўллаш режаларига эга эканини маълум қилди.

Қибрай тумани ҳокимининг МФЙдаги ёрдамчиси 10 минг доллар билан қўлга тушди

Ҳолат юзасидан ҳоким ёрдамчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қамоқдан чиққан ёшлар учун янги лойиҳа йўлга қўйилади

Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан мулоқотда жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаб бўлган ёшларнинг ижтимоий ҳаётга тез мослашишини таъминлаш муҳим эканлигини таъкидлади.

Украина разведка хизмати Россия нефть инфратузилмасига зарба берди — Украина ОАВ

Украина ОАВлари манбаларига кўра, СБУ кечаси дронлар орқали Татарстандаги «Калейкино» нефть насос станциясига зарба берган. Ҳужум ортидан бир неча портлаш содир бўлган ва йирик ёнғин келиб чиққан.

Украина учун ҳал қилувчи лаҳза: Европа Иттифоқи ёрдамни тўсди

The New York Times (NYT) маълумотига кўра, Европа Иттифоқи (ЕИ) Украинага молиявий ёрдамни тўсиб қўйди, ва бу жуда муҳим ва ҳассос бир пайтда содир бўлди.

Дональд Трамп: Олий суд қароридан сўнг менинг тарифлар бўйича ваколатларим кенгайди

У бу ҳақда ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида ёзди.

Мексикада наркокартел билан тўқнашувларда 25 нафар миллий гвардиячи ҳалок бўлди

Мексикада “Халиско янги авлоди” наркокартели аъзолари билан тўқнашувлар натижасида камида 25 нафар Миллий гвардия ҳарбийси ҳалок бўлди.

Сурхондарё таълим тизимида коррупция: икки мансабдор ушланди

Сурхондарё вилояти таълим соҳасида йирик коррупцион схема фош этилди.

Самарқандда сув талашган ука ўз акасини милтиқда отиб қўйди

Жорий йилнинг 12 феврал куни Нарпай тумани Хўжакарзон маҳалласидаги фермер хўжалиги ҳудудида ака-укалар ўртасида ариқдан сув ўтказиш масаласида келишмовчилик келиб чиққан.

Замбия собиқ президенти жасади саккиз ойдан бери музлаткичда сақланмоқда

Бунга собиқ президент Эдгар Лунгунинг оиласи билан мамлакатнинг амалдаги президенти Ҳакаинде Ҳичилема ўртасидаги келишмовчилик сабаб бўлган.

Хоминаий ва унинг ўғли "йўқ қилиниши" мумкин

Қўшма Штатларда турли сценарийлар учун вариантлар бор.

Ҳоким ўринбосари ва ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

Сурхондарёда ҳоким ўринбосари ва Наманганда ҳоким ёрдамчисининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.

Ака синглисининг шаънига ёмон гап айтилиши ортидан жиноятга қўл урди

Ориф вазиятни англаб, бир нохушлик юз беришини олдини олиш мақсадида хонанинг орқа эшигидан чиқиб кетмоқчи ҳам бўлди. Аммо улгурмади.