АҚШ ҳарбийлари Нигерияда "Исломий давлат" жангариларига қарши зарба берди.
Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Вашингтон штаб бошлиғининг таъкидлашича, унинг буйруғи билан Қўшма Штатлар Нигерия шимоли-ғарбида “асосан бегуноҳ насронийларни шафқатсизларча ўлдираётган” ИШИД жангариларига қарши “кучли ва ҳалокатли зарба” берган. Трамп Пентагон бир қатор аниқ зарбалар берганини қайд этди.
АҚШ президенти аввалроқ террорчиларни ўлдиришда давом этса, оқибатларидан огоҳлантирганини таъкидлаб, АҚШ радикал исломчиларнинг "гуллашига" йўл қўймаслигини қўшимча қилди. Шунингдек, у жангарилар яна ҳужумлар уюштирса, зарбалар давом этишини айтди.
Ўз навбатида, АҚШ Мудофаа вазири Пит Хегсет Х ижтимоий медиа платформасида операция Нигерия расмийларининг кўмаги ва ҳамкорлигида амалга оширилганини маълум қилди. У қўшимча маълумот бермасдан, "кўпроқ давом этишини" таъкидлади.
АҚШнинг Африка қўмондонлиги амалиёт Нигерия томонининг илтимосига биноан ўтказилганини маълум қилди. Зарбалар натижасида ИШИДнинг бир неча жангариси йўқ қилинди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
Ўқитувчи миллат келажагини шакллантиради, шифокор инсон саломатлиги ва ҳаётини ҳимоя қилади. Бироқ бугунги кунда уларга нисбатан қўпол муносабат, ҳурматсизлик, баъзан зўравонлик ҳолатларига кўп дуч келмоқдамиз.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мамлакат нашрлари журналистларига берган интервьюсида Италия футболининг асосий муаммолари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликлари ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилган.
UNICEFнинг Фаластин бўйича вакили Казем Абу Халафнинг сўзларига кўра, Ғазо секторида ҳужумлар ва чекловлар давом этмоқда, натижада болалар азобланмоқда. Камига 19 бола совуқ об-ҳаво туфайли, яна 165 бола эса тўйиб овқатланмасликдан вафот этган.
Нашрнинг ёзишича, Украина учун хавфсизлик кафолатлари ва мамлакатни тиклашни назарда тутувчи Киевнинг янгиланган режаси Москва томонидан "қабул қилиб бўлмас" деб ҳисобланмоқда.
The Washington Post хабарига кўра, Трамп маъмурияти ноқонуний мигрантларни депортация қилиш жараёнини тезлаштириш учун саноат омборларини вақтинчалик сақлаш жойларига айлантиришни режалаштирмоқда.
АҚШнинг Огайо штатидан демократ конгрессмен Жойс Битти Вашингтондаги Кеннеди маркази номининг ўзгартирилгани муносабати билан президент Дональд Трамп ва унинг томонидан тайинланган бошқарув кенгаши аъзоларига қарши суд даъвосини киритди.
Индонезиянинг Марказий Ява вилоятида автобус иштирокида содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисасида камида 16 киши ҳалок бўлди, кўплаб йўловчилар жароҳат олди.