Зеленский журналистларга бу ҳақда Дипломатик хизмат куни муносабати билан қилган чиқишида маълум қилди.
Украина раҳбарининг қайд этишича, Қўшма Штатлар ва Германия Рождество сулҳини ёқлаб чиққан, бироқ Москва буни рад этган.
"Россия "Рождество сулҳлари бўлмайди" деяпти... Бу сигналлардан сўнг мен разведкамизни иложи борича кучайтиришни ва жойлашувимизни тушунишни сўрадим. Биз улар айнан бизнинг Рождество кунимизда қандайдир оммавий зарбалар беришлари мумкинлигини тушунамиз", деб таъкидлади Зеленский.
Президентнинг таъкидлашича, 24-25 декабрь кунлари Украина шаҳар ва қишлоқларини мудофаа қилиш бўйича штаб йиғилишида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини кучайтириш ҳақида буйруқ берган.
"Биз бунга эътибор қаратишимиз керак. Ҳарбийларнинг ўзи ҳам эътибор бериши керак. Улар ҳимоя қила олади. Бу жуда қийин, чунки, афсуски, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари етишмайди", - дея қўшимча қилди Зеленский.
Шу билан бирга, Украина ўнлаб ҳаво мудофаа тизимлари, жумладан Patriot тизимларини сотиб олиш бўйича шартномалар устида ишламоқда.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Рауф Инилеев Жаҳон чемпионати олдидан терманинг имкониятлари, барқарорлик ва асосий футболчилар соғлиғининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
Агентлик танишиб чиққан разведка маълумотларига кўра, ушбу қурол сунъий йўлдошлар орбитасига юз минглаб жуда майда металл гранулаларни сочишга асосланган.
Индонезиянинг Марказий Ява вилоятида автобус иштирокида содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисасида камида 16 киши ҳалок бўлди, кўплаб йўловчилар жароҳат олди.
Жанубий Африка Республикасининг Гаутенг вилоятида жойлашган кўнгилочар масканга уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, яна 10 нафар яраланди.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш ўзининг матбуот хизмати орқали Ғазо сектори аҳолисининг тўртдан уч қисмидан кўпроғи озиқ-овқат етишмовчилиги хавфи остида эканлигини маълум қилди.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Ростов вилояти бошқармаси жазони ижро этиш колониясида уч нафар Ўзбекистон фуқароси томонидан «режалаштирилган теракт»нинг олди олинганини маълум қилди.
Бу ҳужумлар Суриянинг марказий қисмида содир этилган террорчилик ҳужумида икки нафар АҚШ армияси аскари ва бир АҚШ фуқароси ҳалок бўлгани ортидан Доналд Трампнинг жавоб зарбаси ҳисобланади.