«Мигрант жиноятчи эмас. Агар бирор давлат мигрантларни қайтараётган бўлса, буни уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилган ҳолда, шунингдек, бизнинг давлатимизга ҳурмат билан амалга ошириши керак», — деб ёзди Колумбия президенти Густаво Петро ижтимоий тармоқ Хъда ўз қарорини изоҳлар экан. Унинг сўзларига кўра, Колумбия ўз фуқароларини қабул қилишга тайёр, аммо улар ҳарбий эмас, балки фуқаро авиалайнерлари орқали мамлакатга етиб келиши лозим.
Петронинг бу қарорига жавобан АҚШ президенти барча Колумбия маҳсулотларига 25 фоизлик бож жорий этишни, колумбиялик амалдорларнинг АҚШга киришини тақиқлашни ва чегараларда Колумбия фуқароларини қатъийроқ текширишни буюрди.
Бундан аввал Бразилия ҳукумати ҳам АҚШдан депортация қилинган мигрантларга нисбатан «хўрловчи» муомалага норозилик билдирган эди. Бразилия Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, мигрантлар депортация қилинаётган пайтда қўл ва оёқлари кишанланган, самолётдаги кондиционер тизими эса ишламаган.
Абдуқодир Ҳусанов сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда асосий кун мавзусига айланди. Кимлардир уни мақтади, олқишлади, яна кимлар эса ёмонотлиқ қилишдан ҳам қайтмади.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Нашр журналистлари Путин ва Қодиров ўртасидаги муносабатлар бузилишининг асосий сабаби сифатида Чеченистон раҳбарининг Яқин Шарқ мамлакатлари ҳукуматлари билан ўз мол-мулки ва оиласининг хавфсизлиги бўйича олиб борган музокараларини кўрсатмоқда.
Кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, жами 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
— Қўшимча ҳимоя чораларисиз бу сув тошқинига олиб келади ва маҳаллий аҳолига ҳам, Венеция маданий меросига ҳам катта зарар етказади, - дея огоҳлантирмоқда олимлар.
«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.