Зеленский: Путин шунчаки эски хаёлпараст. У бошқа дунёда, ўз аквариумида яшайди
Брюсселда Володимир Зеленский иштирокида матбуот анжумани бошланди.
Матбуот анжуманида Украина президенти томонидан билдирилган асосий фикрлар:
◾️ Хавфсизлик кафолати ва кучли позицияга эга бўлмагунимизча, Украинада сулҳ бўлмайди. Биз музлатилган зиддият ҳолатида яшай олмаймиз;
◾️ Биз Россия газининг транзитини давом эттириш билан шуғулланмаймиз. Биз Россияга қонимиз эвазига қўшимча миллиардлаб даромад олиш имкониятини бермаймиз;
◾️ Ҳеч ким Орбанга Путин билан музокара ўтказишга рухсат бермаган ва бу кўпроқ сиёсий пиарга ўхшайди;
◾️ Охирги зарбалар пайтида Россия Украина атом электр станцияларини таъминловчи подстанцияларга ҳужум қилди;
◾️ Украина бугун украиналикларнинг ҳаёти эвазига Европани ҳимоя қилмоқда;
◾️ Путин бу қандай бўлишини кўриш учун тажриба сифатида Киевга Орешник зарба беришни таклиф қилди. Сизнингча, бу адекват одамми?
◾️ Агар бирор киши қаршингизда қуролсиз турса, у 20 ёшдами ёки 30 ёшдами, нима фарқи бор? Ҳамкорларимиз ҳарбийларнинг жисмоний имкониятларига эътибор беришади, аммо бизнинг бригадаларимиз керакли қуроллар билан таъминланмаган;
◾️ Бизга Россияга қарши қаттиқ санкциялар қўйишга ва Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишга тайёр бўлган кучли Трамп маъмурияти керак;
◾️ Путин шунчаки эски хаёлпараст. У бошқа дунёда, ўз аквариумида яшайди;
◾️ Ҳозирда Шимолий Кореянинг 12 минг ҳарбий хизматчиси жангларда иштирок этаётгани қайд этилган.