Пашинян: Ҳозирги босқичда КХШТдаги иштирокни музлатиш кифоя

Пашинян: Ҳозирги босқичда КХШТдаги иштирокни музлатиш кифоя

Арманистон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг барча органларидаги иштирокини вақтинча тўхтатди ва ҳозирги босқичда бу масала бўйича кейинги қарорлар қабул қилишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Арманистон бош вазири Никол Пашинян матбуот анжуманида маълум қилди.

“Биз КХШТнинг барча органларидаги фаолиятимизни музлатиб қўйдик ва ҳозирча буни етарли деб ҳисоблаймиз. «Биз ҳозир бошқа қарор қабул қилиш заруратини кўрмаяпмиз, аммо бу келажакда бошқа қарор қабул қилмаймиз, дегани эмас», деди у.

Илгари Арманистон аслида КХШТга аъзолигини музлатиб қўйган, май ойи бошида эса Ереван ташкилот фаолиятини молиялаштиришни тўхтатганини эълон қилган эди.

Пашинян КХШТни аъзолари Озарбайжон билан урушда Арманистонга ҳеч қандай ёрдам бермаган «кўпикли иттифоқ» деб таърифлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!