Исроил ҳарбийлари Ғазога қайтишни истамаяпти

Исроил ҳарбийлари Ғазога қайтишни истамаяпти

Пиёдалар бригадасининг 20 нафар исроиллик аскари Ғазодаги жангга қайтишдан бош тортди, баъзиларига агар талабларга риоя қилмаса, ҳарбий судга тортилиши айтилди, деб хабар берди Исроил жамоат телевидениеси KAN.

Сешанба куни 10 га яқин аскар Ғазо секторига қайтишга рози бўлмаса, ҳарбий буйруқларга бўйсунмагани учун судга тортилиши ҳақида хабар олгани хабар қилинган.

🫷 Баъзи аскарлар 10 ойлик жанглардан сўнг энди Ғазога қайтиб кела олмасликларини, балки бошқа масъулиятни ўз зиммаларига олишга тайёр эканликларини айтишди. Худди шундай хабарлар бошқа баталонлардан ҳам келаяпти.

❕ Баъзи аскарларнинг оилалари ўғиллари Ғазо урушида қатнашишга мажбур қилинаётгани ёки қамоққа ташланиши мумкинлигини билдиришди, улар буни қабул қилиб бўлмас деб ҳисоблашди.

Аввалроқ Исроил армияси «куч йўқлиги» сабабли заҳирадаги аскарларни чақириш ҳақида эълон қилган эди.

Бундан ташқари, Ғазо секторида давом этаётган уруш фонида бир қанча юқори мартабали ҳарбий амалдорлар истеъфога чиқди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!