Тошкентда марафон ўтказилиши сабаб бир қатор кўчаларда транспортлар ҳаракати чекланади
Тошкент шаҳрида 21 апрель куни олтинчи BYD-Tashkent International Marathon ва “Янги нафас” марафони бўлиб ўтади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Шу муносабат билан соат 04:30 дан 14:00 га қадар қуйидаги кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади:
- Афросиёб кўчаси — Ислом Каримов шоҳкўчаси билан чорраҳадан Ойбек кўчасигача бўлган қисми;
- Ойбек кўчаси — Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳадан Нукус кўчасигача бўлган қисми;
- Нукус кўчаси — Ойбек кўчаси билан чорраҳадан Абдулла Қодирий кўчасигача бўлган қисми;
- Абдулла Қодирий кўчасининг бир қисми — Нукус кўчаси билан чорраҳадан Қорасарой ва Зарқайнар кўчалари чорраҳасигача;
- Абдулла Қодирий кўчасининг бир қисми — Қорасарой ва Зарқайнар кўчалари билан кесишган жойидан Шаҳрисабз кўчаси билан кесишган чорраҳасигача;
- Шаҳрисабз кўчасининг бир қисми — Абдулла Қодирий кўчаси билан чорраҳадан Амир Темур шоҳкўчаси билан чорраҳагача;
- Афросиёб кўчаси — Ойбек кўчаси билан кесишган қисмидан Шароф Рашидов шоҳкўчасигача бўлган қисми;
- Шароф Рашидов шоҳкўчаси — Афросиёб кўчаси билан чорраҳадан Ислом Каримов шоҳкўчасигача;
- Ислом Каримов шоҳкўчаси — Шароф Рашидов кўчаси билан чорраҳадан Афросиёб кўчасигача.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).