Самарқандда вояга етмаган шахсни зўрлагани учун қамалган йигитнинг онаси ИИБ ходимлари устидан шикоят қилди

Самарқандда вояга етмаган шахсни зўрлагани учун қамалган йигитнинг онаси ИИБ ходимлари устидан шикоят қилди

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида вояга етмаган шахсни зўрлагани учун қамалган йигитнинг онаси ИИБ ходимлари устидан шикоят қилиб, ижтимоий тармоқларга мурожаат билан чиқди. Бу ҳақда «Bugun.uz» маълумот берди.

Хабарга кўра, 2020 йил 20 август куни Пайариқ туманида яшовчи 2004 йилда туғилган У.Ш. вояга етмаган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 112-моддаси (Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1-қисми ҳамда 119-моддаси (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисмида назарда тутилган жиноий ҳаракатларни содир этгани учун, унга нисбатан 2020 йил 6-центябр куни жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Тергов ҳаракатлари давомида бир қатор судга оид экспертиза хулосалари ва бошқа тўпланган далиллар билан вояга етмаган У.Ш.нинг айби тўлиқ тасдиқланган. Жиноят ишида айбланган У.Ш.ни вояга етмаганлигини инобатга олиб, у билан боғлиқ барча тергов ҳаракатлари педагог, қонуний вакили ва ҳимоячиси иштирокида видео тасвирга олинган ҳолда ўтказилган.

Қайд этилишича, У.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 112-моддаси 1-қисми ҳамда 119-моддаси 4-қисми билан айблов эълон қилиб, эҳтиёт чораси сифатида «муносиб ҳулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат» қўлланилиб, 2020 йил 31 октябрь куни жиноят иши суд муҳокамасига юборилган.

Жиноят иши 2021 йилнинг 21 январь куни ЖИБ Пайариқ туман суди томонидан кўриб чиқилиб, У.Ш. шу моддалар билан айбли деб топилиб, 7 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган. Айбланувчининг яқин қариндошлари томонидан қилинган шикоятга асосан 2021 йил 5 март куни жиноят иши аппеляция тартибида кўриб чиқилиб, дастлабки суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.

Маълум қилинишича, унинг онаси Г.К.нинг ходимларнинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб қилган мурожаати юзасидан қўшимча хизмат текшируви ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!