Dubaydan Moskvaga yo‘l olgan reys mast bezori tufayli Bokuga majburiy qo‘nish qildi, deb xabar bermoqda Rossiya ommaviy axborot vositalari.
Ma’lum qilinishicha, Aleksandr ismli erkak bortdagi hamrohlariga baqirib, ularni haqorat qila boshlagan, ularga tegajog‘lik qilgan va baland ovozda so‘kingan, shu bilan birga bortkuzatuvchilarning ogohlantiruvchi so‘zlariga e’tibor bermagan.
Yo‘lovchilar styuardessalar bilan hamkorlikda bezorini bosib, qo‘llarini bog‘lashgan. Ekipaj samolyotni zudlik bilan Bokuga qo‘ndirish to‘g‘risida qaror qabul qilgan, u yerda bezori Ozarbayjon polisiyasiga topshirilgan.
Hodisadan so‘ng polisiya xodimlari ekipajni so‘roq qilishgan, yo‘lovchilarga esa Moskvaga parvoz 30-40 daqiqa ichida amalga oshirilishi va’da qilingan.
Matnda xatolik topsangiz, o‘sha xatoni belgilab, bizga jo‘nating (Ctrl + Enter)
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.
Покистон халқи 7 майга ўтар кечаси Ҳиндистон ҳаво кучларининг кенг кўламли ҳужумини қайтаришда юқори маҳорат, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик намойиш этган миллий қуролли кучларнинг "буюк ғалабаси" билан фахрланиши лозим.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Баёнотга кўра, мазкур лойиҳа АҚШни ҳар қандай ракеталар таҳдидидан ҳимоя қилиш мақсадида “ҳеч қандай чегарасиз, глобал, кўп даражали ва кўп соҳали” ПРО (ракеталарга қарши мудофаа) тизимини яратишни кўзда тутади.
Ҳиндистон Покистон билан муносабатлардаги кескинлашувни хохламайди, аммо агар Исломобод томонидан ҳарбий ҳужум қилинса, жуда қаттиқ жавоб беришини билдирди.
Маълумотларга кўра, у бир неча соат олдин қўлга олинган ва ҳозирда полиция ҳибсхонасида. Қайд этилишича, Лилит Агекянга адвокати ва онаси билан учрашишга рухсат берилмаган.
Расмийлар ислоҳотни 2026 йил 1 январдан бошлашни режалаштирмоқда, гарчи аввалги ҳукумат комиссияси бундай ўзгаришлар маҳкумларнинг реабилитациясига хавф туғдириши ва ҳар йили 7 миллиард Швеция крони (тахминан 650 миллион доллар)гача қўшимча харажатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирса ҳам.
Европа Иттифоқи АҚШ президенти Дональд Трампнинг тариф сиёсатини жавобсиз қолдирмаслик учун АҚШ маҳсулотларига янги бож солиқлари жорий этилиши мумкин бўлган товарлар рўйхатини тузди. Бу ҳақда Politico нашри хабар берди.
Наманганда адвокат Б.Болтаевга нисбатан ички ишлар ходими томонидан таҳдид ва босим бўлгани ижтимоий тармоқларда муҳокама марказига айланди, деб ёзмоқда инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятидан З.Мирзахмедов.
Маълум қилинишича, оҳангаронлик 20 ёшли йигит ҳудудий ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, Telegram орқали аккаунт сотиб олиш мақсадида номаълум шахснинг банк картасига 9 млн сўм пул ўтказганини айтган.