Зуҳриддин Қодиров Жаҳон кубоги кумуш медали соҳиби бўлди

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Тунисда бўлиб ўтаётган Жаҳон кубогида иштирок этмоқда.
Қувонарлиси, ушбу нуфузли турнирда терма жамоамиз аъзоси Қодиров Зуҳриддин энг шиддатли ва муросасиз кечган беллашувларда муносиб баҳс олиб борди.
Беллашувлар давомида, чорак финалда Зуҳриддин ўз жамоадоши Азизбек Даулетназаровни бир очко устунлик билан мағлуб этди. Ярим финал баҳсида эса венгриялик спортчи Тотҳ Берталанни енгди.
Афсуски, финалда Қодиров Руминия спортчиси Ниту Радуга 15:7 ҳисоби билан баҳсни бой берди.
Шу тариқа сабля йўналиши бўйича ўтган мусобақанинг яккалик баҳсларида терма жамоамиз аъзоси Зуҳриддин Қодиров кумуш медалга эга чиқди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).