Зомин туманида вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси ҳамда Зомин миллий табиат боғи билан ҳамкорликда плоггинг акцияси ташкил этилди. Тадбирда маҳаллалар фаоллари, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Плоггинг акциясини ўтказиш учун туманнинг Дуоба қишлоғига кираверишдаги тоғ йўли танлаб олинди, - дейди Зомин миллий табиат боғи директори ўринбосари Ҳусниддин Ҳазратқулов. – Ушбу тоғ орқали ўтган йўллар Зомин миллий табиат боғига олиб борадиган ягона йўл ҳисобланади, дам олиш мақсадида келаётган аҳоли асосан шу йўлдан ҳаракатланади. Афсуски, экология ва атроф-муҳит тозалигига бефарқ бўлган аксарият кишилар автотранспорт воситаларидан турли чиқиндиларни ушбу йўлга улоқтиришади ва табиатга зарар етказишади. Шу сабабли жамоатилик вакиллари ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳудудда плоггинг тадбирини ўтказиб, атрофни чиқиндилардан тозаладик.
Плоггинг давомида 100 га яқин кўнгиллилар томонидан тўпланган 6 тоннадан зиёд маиший чиқиндилар 2 та махсус транспорт воситаси ёрдамида чиқинди полигонига жойлаштирилди. Ҳудуддаги махсус огоҳлантирувчи белгилар қайта таъмирланди. Миллий табиат боғига олиб борувчи йўл атрофлари ободонлаштирилди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.