Зироат Мирзиёева Фарғонадаги “Меҳрли мактаб” филиалининг ўқувчилари ва педагоглари билан учрашди

Зироат Мирзиёева Фарғонадаги “Меҳрли мактаб” филиалининг ўқувчилари ва педагоглари билан учрашди

Зироат Мирзиёева Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказидаги “Меҳрли мактаб” госпитал турдаги мактаб филиалининг ўқувчилари ва педагоглари билан учрашди. Бу ҳақда “Замин” халқаро жамоат фонди хабар берди.Зироат Мирзиёева Фарғонадаги “Меҳрли мактаб” филиалининг ўқувчилари ва педагоглари билан учрашди

Фото: “Замин” халқаро жамоат фонди

Маълум қилинишича, “Замин” фонди Васийлик кенгаши раиси узоқ муддат даволанаётган болалар таълим олишга қизиқишини йўқотмаганини, ўқитувчилар уларни меҳр ва эътибор билан қўллаб-қувватлаётганини кўргач, педагогларга самимий миннатдорлик билдирди ва ёшларни ўз қобилиятлари ва истеъдодини ривожлантиришга руҳлантирди.

Зироат Мирзиёева Фарғонадаги “Меҳрли мактаб” филиалининг ўқувчилари ва педагоглари билан учрашди

Фото: “Замин” халқаро жамоат фонди

Зироат Мирзиёева Фарғонадаги “Меҳрли мактаб” филиалининг ўқувчилари ва педагоглари билан учрашди

Фото: “Замин” халқаро жамоат фонди

“Меҳрли мактаб” давлат таълим муассасаси 2022 йил майда ҳукумат қарори билан ташкил этилганди. Унда узоқ вақт давомида даволанаётган ҳамда оддий мактаб ёки боғчага қатнаш имконияти бўлмаган болалар билим олади ва тарбияланади. Улар реабилитация жараёнидан ҳам шу ернинг ўзида ота-оналари иштирокида ўтади.

Зироат Мирзиёева Фарғонадаги “Меҳрли мактаб” филиалининг ўқувчилари ва педагоглари билан учрашди

Фото: “Замин” халқаро жамоат фонди

Зироат Мирзиёева Фарғонадаги “Меҳрли мактаб” филиалининг ўқувчилари ва педагоглари билан учрашди

Фото: “Замин” халқаро жамоат фонди

“Гематология, онкология, клиник иммунология, бошқа стационар ва узоқ муддатли амбулатор даволанишда бўлган болаларга таълим ва тарбия бериш тизимини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарорига кўра “Меҳрли мактаб” филиаллари 2023—2028 йилларда босқичма-босқич, бироқ ҳар йили камида 3 та ҳудудда ташкил этилиши белгиланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!