Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси томонидан қидирув эълон қилинган “EXEED LX PREMIUM” русумли автотранспорт воситаси Андижон шаҳар ҳудудидан топилди.
Бугунги кунда ҳар қандай қарз гаровга асосланиши тақозо этилмоқда. Қарз олувчи шартномадаги мажбуриятини бажармаса суд ундирувни гаров мулкига қаратади.
Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси иш юритувига ҳам айнан шу мазмундаги суднинг ижро ҳужжати келиб тушган бўлиб, унда “ZIRAAT BANK UZBEKISTAN” АЖ фойдасига қарздор Н.Х.дан жами
301,8 млн. сўм кредит қарзини ундириш ҳамда ундирувни жавобгарга тегишли “ EXEED LX PREMIUM” русумли автотранспорт воситасига қаратилиши кўзда кўрсатилган.
Қарздорликни ундириш мақсадида ижро ҳаракатлари давомида гаровдаги қарздорга тегишли “ EXEED LX PREMIUM” автомашинасига тақиқ ўрнатилган.
Давлат ижрочиси томонидан ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилга бир неча маротаба бориб кўздан кечирилганда, автомашина йўқлиги аниқлангач, қидирув эълон қилинган.
Бюронинг Андижон вилояти бошқармаси қидирув шуъбаси ходимлари ҳамда ИИБ ЙҲХХ билан ҳамкорликда олиб борилган тадбирлар давомида қидирувдаги автомашина Андижон шаҳридан топилди. Автомашина хатланиб, жарима майдонига олиб кирилди.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.