Агентликнинг АҚШ, Исроил ва Кўрфаз мамлакатларидаги манбаларига таяниб хабар беришича, минтақадаги баъзи иттифоқчилар Оқ уйни Эрон устидан "узил-кесил ғалаба" қозонилгунча ҳарбий ҳаракатларни тўхтатмасликка чақирмоқда.
Маълумотларга кўра, уруш оқибатларидан норози бўлган айрим давлатлар эндиликда Теҳрон режимини бутунлай заифлаштириш учун қулай имконият туғилганига Вашингтонни ишонтиришга ҳаракат қиляпти. Хусусан, БАА ва Саудия Арабистони ҳатто қуруқликдаги ҳарбий амалиётларни бошлаш ғоясини фаол илгари сураётгани айтилмоқда. Омон ва Қатар эса анъанавий равишда дипломатик ечим тарафдори бўлиб қолади.
Шу билан бирга, Доналд Трамп кеча Форс кўрфази давлатларини Қўшма Штатларнинг Эронга қарши уруш харажатларини қоплашга чақирди. Бу қадам Оқ уйнинг минтақа монархияларини низога янада чуқурроқ жалб қилишга уриниши бўлиши мумкин. Ҳозирда Кўрфаз давлатлари учун энг муҳим манфаат – нефт экспорти ўтадиган Ҳўрмуз бўғозини блокдан чиқариш ҳисобланади.
Агар Вашингтон бу муаммони ҳарбий ёки дипломатик йўл билан ҳал қила олмаса, монархиялар Эрон ва унинг иттифоқчилари – Хитой ҳамда Россия билан келишишга мажбур бўлади. Бироқ Оқ уй бундай келишувга йўл қўймаслик учун бор имкониятини ишга солиши кутилмоқда. Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу давлатлар ҳозирча расман бундай баёнотлар бермаган.
Аввалроқ оммавий ахборот воситалари Эроннинг жавоб зарбалари минтақа иқтисодиётига ва нефт монархияларига катта зарар етказаётганидан улар норози эканини ёзган эди.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.