"Orion" космик кемасининг парвози АҚШ Шарқий соҳили вақти билан 1 апрел куни соат 18:24 га (Тошкент вақти билан 2 апрел тонгига) режалаштирилган. Экипаж 10 кун ичида Ой атрофини айланиб чиқиб, Ерга қайтиши керак.
Флоридадаги Кеннеди номидаги космик марказнинг учиш майдончасига "SLS" ракета-ташувчиси ва "Orion" кемаси 20 март куниёқ ўрнатилган эди. Экипаж таркибидан Рид Уайзман, Жереми Хансен, Кристина Кох ва Виктор Гловер жой олган. Гловер ой миссиясида қатнашадиган илк афроамерикалик, Кох эса биринчи аёл астронавт бўлади.
Аслида парвоз 2026 йилнинг мартига мўлжалланган эди, бироқ 21 феврал куни NASA техник сабабларга кўра, ракетанинг гелий етказиб бериш тизимидаги носозликлар туфайли стартни номаълум муддатга қолдирган эди. Бу Қўшма Штатларнинг янги ой дастуридаги иккинчи босқич ҳисобланади. Кейинги босқичда, орадан 50 йилдан кўпроқ вақт ўтиб, инсонлар яна Ой юзасига қадам қўйиши кутилмоқда. NASA’нинг якуний мақсади эса Марсга парвозлар учун ойда база қуришдир.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Муҳаммад Ризо Ариф Al Jazeera телеканалида АҚШ президенти Дональд Трамп Америка қўшинларини Харк оролига жойлаштиришга қарор қилиши мумкинлигини, аммо уларнинг қайтиши Вашингтонга эмас, балки Теҳронга боғлиқлигини айтди.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.