Хитой ва Покистон Эрондаги урушни тугатиш бўйича режа ишлаб чиқди
31 март куни Хитой пойтахтида Покистон ташқи ишлар вазири Исъҳоқ Дор ўз ҳамкасби Ван И билан учрашди. Хитой ТИВ баёнотига кўра, томонлар Эрон атрофидаги вазият бўйича стратегик алоқаларни мустаҳкамлашга ва тинчликни тарғиб қилиш учун янги саъй-ҳаракатларни амалга оширишга келишиб олган.
Кейинчалик Покистон Ташқи ишлар вазирлиги Исломобод ва Пекин беш банддан иборат режа устида тўхтаганини маълум қилди. Режа мазмуни қуйидагилардан иборат:
1. Ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш. Минтақадаги қуролли тўқнашувларга дарҳол чек қўйиш;
2. Тинчлик музокараларини бошлаш. Имкон қадар тезроқ дипломатия ва мулоқот столига ўтиш;
3. Куч ишлатишдан тийилиш. Музокаралар давомида барча томонлар куч ишлатишни ёки куч билан таҳдид қилишни тўхтатиш мажбуриятини олиши;
4. Фуқаролик обектларини ҳимоя қилиш. Тинч аҳолига ҳамда ҳаётий муҳим инфратузилмаларга (энергетика объектлари ва сувни чучуклаштириш заводлари) ҳужумларни тўхтатиш;
5. Денгиз йўллари хавфсизлигини таъминлаш. Стратегик Ҳўрмуз бўғози орқали фуқаролик ва тижорат кемаларининг хавфсиз ва тўсиқсиз ўтишини кафолатлаш.
АҚШ музокаралар давом этаётганини даъво қилаётган бўлса-да, Эрон буни рад этмоқда. Шунга қарамай, ҳар икки томон мулоқот ва дипломатия можароларни ҳал қилишнинг ягона варианти эканини билади.
