Трамп нефт тақчиллигини бошдан кечираётган мамлакатларни уни Эрондан тортиб олишга ёки АҚШдан харид қилишга чақирди.
У Қўшма Штатларнинг Эрондаги ҳарбий амалиётини қўллаб-қувватламагани учун иттифоқчиларни яна бир бор танқид қилиб, бундан буён уларга ёрдам кўрсатмасликка ваъда берди.
"Ҳўрмуз бўғозининг ёпилиши сабабли авиация ёқилғисини ололмаётган барча давлатларга, масалан, Эронни “бошсиз” қолдириш амалиётида иштирок этишдан бош тортган Буюк Британияга таклифим бор: Биринчидан — уни АҚШдан сотиб олинг, бизда у ортиғи билан топилади. Иккинчидан — кечиккан бўлса-да, жасоратингизни тўплаб, бўғозга боринг ва уни шунчаки олинг.
Ўзингизни ўзингиз ҳимоя қилишни ўрганишни бошлашингизга тўғри келади. Худди сиз бизга ёрдамга келмаганингиз каби, АҚШ ҳам энди сизга ёрдам беришга бормайди. Эрон аллақачон “бошсиз” қолдирилган. Вазифанинг энг қийин қисми бажариб бўлинди. Боринг ва нефтингизни ўзингиз олинг!", — деб ёзди АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғида.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.