«Барселона»нинг юқори даражали футболчиси фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Mundo Deportivo нашри берган хабарга кўра, «Ливерпуль», «Челси» ва «Манчестер Сити» клублари ҳимоячи Жюль Кундега қизиқиш билдирмоқда.
«Барселона» раҳбарияти 27 ёшли Кунде борасида йирик таклиф тушса, унинг трансферини кўриб чиқишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда матбуотда Кунденинг «Челси»га ўтиши фаол муҳокама қилинган, бироқ ўшанда франциялик футболчи «Барселона»ни танлаган эди.
Нуфузли Transfermarkt портали Жюль Кунденинг бозор қийматини 65 миллион еврога баҳоламоқда.
2025/2026 йилги мавсумда Кунде 40 та ўйинда майдонга тушди. Ушбу баҳсларда франциялик футболчи учта гол урди ва шерикларига тўртта голли узатмани амалга оширди.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шадаев "VK", "Ozon" ва "Яндекс" каби йирик платформа вакиллари билан ҳам учрашиб, улардан "VPN" орқали кирувчи фойдаланувчилар учун чекловлар қўйишни сўради.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.