АҚШ Мудофаа вазири Пит Ҳегсет Эрон билан боғлиқ вазият юзасидан кескин баёнотлар билан чиқди.
Унинг таъкидлашича, Доналд Трамп бу масалада ҳазиллашаётгани йўқ ва ортга чекинмоқчи эмас. Агар Теҳрон келишувга тайёр бўлмаса, АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳарбий ҳаракатлар шиддатини янада оширишда давом этади.
Хегсетнинг фикрича, яқин кунлар ҳал қилувчи аҳамиятга эга ва Эрон ҳозирги ҳолатда ҳарбий жиҳатдан деярли ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмайди.
Вазирнинг сўзларига кўра, Эронда янги режим аллақачон шаклланган ва у аввалгисидан кўра донороқ бўлиши керак. Трамп келишувга тайёр ва унинг шартлари Теҳронга яхши маълум. Шунингдек, Ҳегсет АҚШ ҳарбий саноати Иккинчи жаҳон урушидан бери кузатилмаган даражада юқори суръатлар билан ривожланаётганини алоҳида қайд этди.
Бундан ташқари, Пентагон раҳбари дунё давлатлари муҳим сув йўллари устидан назоратни кучайтиришга тайёр туриши кераклигини билдирди.
У Вашингтон Россия ва Хитойнинг ҳаракатларидан тўлиқ хабардор эканини ва бу масала билан шуғулланаётганини таъкидлади. Ҳозирда музокаралар жараёни жуда фаол, реал ва тобора куч йиғиб бормоқда.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Муҳаммад Ризо Ариф Al Jazeera телеканалида АҚШ президенти Дональд Трамп Америка қўшинларини Харк оролига жойлаштиришга қарор қилиши мумкинлигини, аммо уларнинг қайтиши Вашингтонга эмас, балки Теҳронга боғлиқлигини айтди.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.