Мерсисайд клуби ушбу компания билан ҳамкорликдан мўмайгина пул ишлаб олади.
"Ливерпуль" клуби Adidas компанияси билан шартнома имзолайди. Немис компанияси 2025-2026 йилдан бошлаб инглиз клубининг техник ҳамкорига айланади. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда. Клуб ва компания тахминан йилига 60 млн фунтлик битим имзолашади.
"Ливерпуль"нинг режасига кўра бу битим "Арсенал", "Манчестер Сити", "Челси" каби клубларга бу жабҳада тенглашиб олишга ёрдам беради. Юқорида саналган клублар Adidas, Puma ва Nike компаниялари билан 60-65 млн фунтлик шартномага эга.
Айни дамда "Ливерпуль" клубининг техник ҳамкори Nike ҳисобланади. Келишув шу мавсум якунига қадар мўлжалланган. "Ливерпуль" Nike билан ҳамкорликдан йилига 30 млн фунт ва клуб либослари сотувлардан тушган пулнинг 20 фоиз миқдорида даромад кўрмоқда.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Таиланднинг «Патум Юнайтед» клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев январь ойида Осиё кубоги доирасидаги Австралия билан 3-тур ўйинида (1:1) тиззасидан жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан эди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
The Wall Street Journal'га кўра, Россия ва КХДР ўртасидаги шартнома Шимолий Кореяга Украинага ўз ҳарбийларини юборишга рухсат берувчи махфий бандни ўз ичига олади.
Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди.
Анқарада содир этилган теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши яраланди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Эрдўғон маълум қилди , деб ёзади «Интерфакс» .
Шимолий Ғазо қамалининг 19-куни. Байт-Лахияни тарк этишга муваффақ бўлган гувоҳлар йўллар бўйлаб ётган тинч аҳолининг кўп сонли жасадлари ётгани ва эркаклар оммавий ҳибсга олингани ҳақида хабар беришди.