Чоршанба куни Римда АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остиннинг журналистларга айтишича, Пентагон аллақачон Шимолий Корея қўшинлари Россияда эканлиги ҳақида далилларга эга, аммо "улар у ерда нима қилаётгани ҳозирча номаълум, буни аниқлаш керак."
Пентагон раҳбарининг сўзларига кўра, департамент таҳлилчилари бу масалани ўрганишда давом этмоқда ва «биз Шимолий Корея қўшинлари Россия ҳудудига ўтгани ҳақидаги далилларни кўряпмиз».
"Улар айнан нима қилишаётганини аниқлаш қолди. Булар биз ўрганишимиз керак бўлган нарсалар. Агар КХДР ҳарбийларининг нияти Россиянинг Украинага қарши урушида иштирок этиш бўлса, бу жуда жиддий масала бўлиб, у нафақат Европада, балки Ҳинд-Тинч океани минтақасида ҳам ўз таъсирини ўтказади," - деди вазирлик раҳбари.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Таиланднинг «Патум Юнайтед» клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев январь ойида Осиё кубоги доирасидаги Австралия билан 3-тур ўйинида (1:1) тиззасидан жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан эди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
The Wall Street Journal'га кўра, Россия ва КХДР ўртасидаги шартнома Шимолий Кореяга Украинага ўз ҳарбийларини юборишга рухсат берувчи махфий бандни ўз ичига олади.
Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди.
Анқарада содир этилган теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши яраланди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Эрдўғон маълум қилди , деб ёзади «Интерфакс» .
Шимолий Ғазо қамалининг 19-куни. Байт-Лахияни тарк этишга муваффақ бўлган гувоҳлар йўллар бўйлаб ётган тинч аҳолининг кўп сонли жасадлари ётгани ва эркаклар оммавий ҳибсга олингани ҳақида хабар беришди.