Шимолий Корея Россия пуллари ва технологиялари эвазига ўз одамлари ва қуролларини Россия Федерациясига юборди, бу Владимир Путин ва Ким Чен Ин томонидан 2024 йил июнь ойида Пхенянда имзоланган ўзаро ёрдам тўғрисидаги шартноманинг махфий қоидаларига мувофиқ, деди Украина разведкаси раҳбари Кирилл Буданов.
Унинг сўзларига кўра, Шимолий Корея ўз одамлари ва қуролларини Россияга хайрия мақсадида ҳадя қилмайди. Россия Шимолий Кореяга санкцияларни четлаб ўтиш ва ядровий салоҳиятини «мустаҳкамлаш»да ёрдам бермоқда. Хусусан, Москва, деди у, кам қувватли тактик ядро қуроллари ва сув ости ракеталарини учириш тизимлари учун баъзи технологияларни бермоқда. Ушбу баёнотнинг мустақил тасдиғи йўқ, дейилади материалда.
Бош разведка бошқармаси раҳбарининг қўшимча қилишича, Украина разведкаси 23 октабр куни фронтнинг Курск йўналишига биринчи Шимолий Корея қўшинлари келишини кутмоқда.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Таиланднинг «Патум Юнайтед» клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев январь ойида Осиё кубоги доирасидаги Австралия билан 3-тур ўйинида (1:1) тиззасидан жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан эди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди.
Анқарада содир этилган теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши яраланди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Эрдўғон маълум қилди , деб ёзади «Интерфакс» .
Шимолий Ғазо қамалининг 19-куни. Байт-Лахияни тарк этишга муваффақ бўлган гувоҳлар йўллар бўйлаб ётган тинч аҳолининг кўп сонли жасадлари ётгани ва эркаклар оммавий ҳибсга олингани ҳақида хабар беришди.