Бразилия терма жамоаси ва Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Родриго Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 3-туридан ўрин олган Дортмунднинг “Боруссия” клубига қарши ўйинда тиззасидан жароҳат олди.
Футболчи Ла Лиганинг 11-турида “Барселона”га қарши ўйинни ўтказиб юборади, деб хабар беради Испаниянинг Relevo интернет нашри.
Бундан ташқари, “Реал” дарвозабони Тибо Куртуа ҳам мушакларидан жароҳат олган. Инсайдер Романонинг фикрига кўра, у ҳам Каталония клубига қарши учрашувни ўтказиб юбориши мумкин.
“Реал Мадрид” — “Барселона” учрашуви 26 октябрь куни бўлиб ўтади.
Ҳозирда Испания чемпионатида “Барселона” пешқадамлик қилмоқда. Улар ҳисобида 10 ўйиндан 27 очко мавжуд. “Реал” эса 24 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.