«Ушбу баёнотлар ультиматумдир, уларда аввал мавжуд бўлган ультиматумлардан бошқа ҳеч нарса йўқ», дейди у Россия Президенти Владимир Путиннинг янги таклифига изоҳ бериш сўровига жавобан.
Зеленскийнинг таъкидлашича, Москванинг бу ташаббусини қабул қилиш ҳудудларни ўз қўли билан беришини англатади.
Унинг фикрича, таклиф можарони музлатишдан иборат, аммо можарони музлатиб бўлмайди.
Аввалроқ Путин Россия ТИВ раҳбарияти билан учрашувда Россия Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича янги тинчлик таклифи билан чиқаётганини айтган эди. Унда Қрим, Донетск, Луганск, Херсон ва Запороже вилоятларининг Россия ҳудуди сифатидаги мақомини тан олиш, Украинанинг қўшилмаслик ва ядро қуролидан холи мақомини мустаҳкамлаш, уни демилитаризация ва деназолификация қилиш ҳамда Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш назарда тутилган. Шу билан бирга, музокараларни бошлаш учун Украина ўз кучларини Донетск, Луганск, Херсон ва Запороже вилоятлари ҳудудидан олиб чиқиши керак.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Таиланднинг «Патум Юнайтед» клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев январь ойида Осиё кубоги доирасидаги Австралия билан 3-тур ўйинида (1:1) тиззасидан жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан эди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди.
Анқарада содир этилган теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши яраланди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Эрдўғон маълум қилди , деб ёзади «Интерфакс» .
Шимолий Ғазо қамалининг 19-куни. Байт-Лахияни тарк этишга муваффақ бўлган гувоҳлар йўллар бўйлаб ётган тинч аҳолининг кўп сонли жасадлари ётгани ва эркаклар оммавий ҳибсга олингани ҳақида хабар беришди.