Президент Владимир Зеленский кечки нутқида Донетцк йўналиши ва Харков вилоятидаги вазият ҳақида гапириб, Россиянинг бошқариладиган бомбалар билан ҳужумларига қарамай, Украина ҳамма жойда назоратни сақлаб қолганини айтди. Зеленский, шунингдек, қўшимча ҳаво мудофаа тизимлари ва янги жанговар самолётлар зарурлигини таъкидлади.
«Бугун мен Бош қўмондон билан, хусусан, Донетск йўналишидаги, Харков вилоятидаги вазият ҳақида суҳбатлашдим. Биз ҳамма жойда назоратни сақлаяпмиз. Россиялик қотиллар бошқариладиган авиабомбалардан фаол фойдаланмоқда: часов Яр шаҳри, Покров йўналиши, Липцев тумани, Харков вилояти ва бошқа жанг майдонларида», деди у.
«Аммо биз ҳали ҳам бир нечта ҳамкорлар билан истиқболли иш олиб бормоқдамиз ва биз шарқий минтақаларимизга, Харков, Суми ва бошқа шаҳарларимизга "патриотлар" кучини қўшишимиз мумкин бўлган кун тезроқ келиши учун ҳамма нарсани қиляпмиз», дея Зеленский умид билдирди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан А. Воитов (Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаган) ва бошқаларга (жами 62 киши) оид жиноят ишини биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.
Маълум бўлишича, 2025 йил август ойида "Chevrolet Tahoe 2025 High Country" модели тақдим этилган; у 1,46 миллиард сўмдан бошланадиган нархда 11 сентябрдан сотувга чиқади.
Қоҳирадаги Миср миллий музейининг реставрация бўлимида фиръавн Аменемопетга тегишли бўлган билагузук йўқолди. Бу ҳақда Миср қадимий ёдгорликлар вазирлигига асосланиб CBS News хабар берди.
Терговга қадар текширув давомида, ушбу ноқонуний ишга алоқадор бўлган учинчи шахснинг яшаш хонадонидан эса 110 гр. “опий” моддаси, 2 та электрон тарози, 1200 АҚШ доллари ҳамда 28 млн. сўм процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ҳамда 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Суд томонидан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди
Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди. У шунингдек, Исроилнинг Қатарга ҳаво ҳужуми ва Ғарбий соҳилни аннексия қилиш режалари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги Набатия шаҳрига ҳаво зарбасини амалга оширди. Ҳужум оқибатида саккиз нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, улар орасида тўрт нафар бола ва уч аёл бор.