Украина Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Андрей Гнатов, Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари, Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров ва Украина разведкаси вакиллари келаси ҳафта АҚШ билан "тинчлик режаси" лойиҳасини тасдиқлаш бўйича музокараларда Украина номидан иштирок этади.
Президент ҳозирда Америка томони билан учрашувга тайёргарлик кўрилаётганини таъкидлади.
"Тез орада бизнинг вакилларимиз - Бош штаб бошлиғи, Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари, Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби ва разведка хизмати билан музокаралар бошланади. Ва барчамиз шундай ташқи чақирувга - урушга дуч келганимизда, биз ички жиҳатдан кучли бўлишимиз керак. Юз фоиз кучимиз Украинани ҳимоя қилишга қаратилган бўлади. Бу ҳозирданоқ ҳамма давлатимиз ва давлатимиз манфаатларини ҳимоя қилиши керак. Америка томони билан учрашувлар яқин келажакда бўлиб ўтади”, - дея таъкидлади Зеленский.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.