МЛСнинг «Интер Майами» клуби «Манчестер Сити» сардори Бернарду Силвани ўз сафига қўшиб олишни кўзламоқда. Клуб ҳужумчиси Лионель Месси ушбу трансферни аллақачон маъқуллаган, бу эса «Интер Майами» лойиҳасини португалиялик ярим ҳимоячи учун янада жозибали қилади. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.
31 ёшли Силванинг шартномаси июнь ойи охирида тугайди, бу эса унга Манчестерни тўққиз мавсум ва клуб сафидаги 400 дан ортиқ ўйиндан сўнг эркин агент сифатида тарк этиш имконини беради.
Манбанинг хабарига кўра, «Ювентус» ҳам Силвани ўзининг устувор мақсади сифатида кўриб чиқмоқда. «Интер»нинг (Майами) асосий кўзири молиявий жиҳат бўлиши мумкин: «Манчестер Сити»да Бернарду йилига тахминан 19,5 миллион фунт стерлинг (22,6 миллион евро) маош олади. Турин клубига ўтиш учун у катта эҳтимол билан маошининг камайишига рози бўлиши керак, АҚШда эса унга анча фойдалироқ шартлар таклиф қилинмоқда.
Жорий мавсумда Силва «шаҳарликлар» сафида 39 та ўйинда иштирок этиб, иккита гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчини 27 миллион еврога баҳоламоқда.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.