Зайнаб Дайибекова ўзбек қиличбозлигида яна бир янги саҳифа очди

Зайнаб Дайибекова ўзбек қиличбозлигида яна бир янги саҳифа очди

Қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Зайнаб Дайибекова Перуда ўтказилаётган Жаҳон кубогида бронза медалини қўлга киритди.

Юртдошимиз саралашдан муваффақиятли ўтиб, плей-оффда ҳам ишончли ҳаракат қилди. Дайибекова мусобақа давомида Болгария, Италия, Ҳиндистон, Япония вакилларини мағлубиятга учратишга эришди. Шундан кейин у ярим финалда икки карра жаҳон чемпиони венгиралик Шугар Баттаига имкониятни бой берди ва мусобақани бронза медали билан якунлади.

Қайд этиш жоиз, бу катталар ўртасидаги Жаҳон Кубоги баҳсларида ўзбекистонлик қиличбозларнинг қўлга киритган илк медали бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!