Зарбали-тўлқинли терапия орқали "товон пихи" қандай даволанади?

Зарбали-тўлқинли терапия орқали "товон пихи" қандай даволанади?

— Халқ тилида "товон пихи" деб номланадиган плантар фасциит – товон юмшоқ тўқимасининг яллиғланиши оқибатида ҳосил бўладиган суяк ўсимтасидир.

Бунда сакраш, кучли зарба, кун бўйи тик оёқда юриш, семизлик, гавда вазни оёқларга нотўғри тақсимланиши каби омиллар таъсирида товонлар ортиқча зўриқишдан яллиғланади.

Ана шу жароҳатлар ўрнида суяк ўсимталари шаклланиб, ҳаракатланганда юмшоқ тўқималарга қадалади ва бемор оғриқдан азият чекади.

Хўш, бу ўсимталар қандай даволанади?

Радиал тўлқинли терапия орқали "товон пихи"ни йўқотиш ҳозирда энг самарали усуллардан биридир.

Бунда шикастланган жойга, яъни "товон пихи"га махсус аппарат ёрдамида товушли, зарбали-тўлқинли таъсир ўтказилади.

Бундай тўлқин фақат яллиғланиш ва оғриққа қарши таъсир кўрсатиб қолмасдан тузли чўкиндиларни ҳам майдалайди.

Зарбали-тўлқинли терапиянинг асосий самараси, аввало, оғриқни тўхтатиш, оёқ кафтида ҳаракат кўламини тиклаш ва юкламаларга чидамлиликни оширишдан иборат.

Асосий муолажага қўшимча равишда яллиғловчи жараёнларни йўқотишга йўналтирилган даволаш чоралари ҳам қўлланилади.

Бунда ностероид яллиғланишга қарши ҳамда тарқатувчи таъсирга эга бўлган гел ва суртмалар қўлланилади, физиотерапия, рентгенотерапия ва жисмоний машқлар тавсия этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!