«Ювентус» Шомуродовга бўлган қизиқиш ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

«Ювентус» Шомуродовга бўлган қизиқиш ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

«Ювентус» спорт директори Фабио Паратичи «Женоа»да ўйнаб келаётган ҳамюртимиз Элдор Шомуродовни ўз сафига қўшиб олмоқчи эканлиги ҳақидаги маълумотларга муносабат билдирди.Бу ҳақда stadion.uz ёзмоқда.

“Агар биз Шомуродов ҳақида гапирадиган бўлсак, мен аллақачон жамоамиз рақобатбардош эканлигини таъкидлаган эдим. Ҳозирги футболчилар танловидан мамнунмиз. Агар бизда кимдир билан шартнома имзолаш имконияти бўлса, унда биз ушбу вариантни кўриб чиқамиз, аммо биз, албатта, ҳеч қаерга шошилмаймиз », - деди Паратичи.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!