"Ювентус" Шомуродов жамоасига қарши ўйинда аранг мағлубиятдан қутилиб қолди

"Ювентус" Шомуродов жамоасига қарши ўйинда аранг мағлубиятдан қутилиб қолди

Италия А Серияси 33-туридан ўрин олган "Кальяри" ва "Ювентус" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Унда томонлар 2:2 ҳисобида дуранга имзо чекди. Илк бўлимда майдон эгалари иккита гол урган бўлса, иккинчи таймда "кекса сеньоралар" камбэк амалга оширди.

"Кальяри" сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушиб, 79-дақиқада захирага олинди. Ҳамюртимиз жамоасининг майдондаги энг яхши футболчиларидан бири бўлди. "Sofascore" талқинига кўра, вакилими 7.1 баллга лойиқ кўрилди.

Маълумот учун, ушбу беллашувдан кейин "Кальяри" очколар сонини 32 тага етказиб, 14-ўринда бормоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!