Юртимизга “Синовак” вакцинаси олиб келинди

Юртимизга “Синовак” вакцинаси олиб келинди

Туркия ҳукумати томонидан Ўзбекистонга беғараз ёрдам сифатида COVID-19га қарши Хитойда ишлаб чиқарилган “Синовак” вакцинаси олиб келиниши ҳақида хабар берган эдик.

❗️Ҳозиргина Истанбул – Тошкент рейси билан мамлакатимизга келтирган “Синовак” вакцинасининг 200 минг дозаси шунингдек, 20 минг қути “Фавипиравир” дори препарати юртимиз вакиллари томонидан қабул қилиб олинди.

Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида грант ёрдамига оид имзоланган битим асосида олиб келинган “Синовак” вакцинаси мамлакатимизга келтирилган олтинчи вакцинадир.

Шундай қилиб, юртимизга эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 28 673 528 дозани ташкил қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!