“Германия учун муқобил” (АfD) ўнг қанот партияси ҳамраиси Тино Хрупалла Америка қўшинларини мамлакат ҳудудидан тўлиқ олиб чиқиб кетиш таклифини илгари сурди.
"Берлин ташқи сиёсий позициясини қайта кўриб чиқиши ва хусусан, Қўшма Штатлар ҳамда Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларини қўллаб-қувватлашдан бош тортган ҳамда ўз базаларидан фойдаланишни чеклаган Испания тажрибасига таяниши лозим. Ҳозирда Германияда, асосан Райнланд-Пфалц (Рамштайн базаси), Бавария ва Баден-Вюртемберг ҳудудларида 40 мингга яқин америкалик ҳарбий хизматчи жойлашган", – дея фикр билдирди Хрупалла.
Эслатиб ўтамиз, Доналд Трамп президентлик лавозимига келганидан сўнг AfD'нинг бир неча вакиллари Вашингтонга мунтазам ташриф буюришмоқда ва MAGA ҳаракати тарафдорлари билан яқин алоқаларни сақлаб келишяпти. Тино Хрупалланинг ўзи 2025 йил январида Трампнинг инаугурациясида шахсан иштирок этган эди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Александр Лукашенкога оид иш Халқаро жиноят судида дастлабки босқичда кўриб чиқилмоқда. Палата таркибига уч нафар судья кирган бўлиб, уларнинг барчаси аёллардир.
Швеция пойтахти Стокголм шаҳри марказидаги “Зайд ибн Султон ал-Наҳайён” масжид-мажмуасида Ўзбекистон делегацияси ва Швеция диний пешволари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди.
Агентликнинг хабар беришича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланганидан бери Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) разведкаси 103 нафар “Америка-сионистик режис ёлланма аскарини” ҳибсга олган.
Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги туркий дунё нашриётчилик соҳасини ягона майдонда бирлаштириш мақсадида 27–29 март кунлари Анқарада “Туркий дунё ноширлик конгресси”ни ўтказмоқда.
Жиноят 26 март куни туш пайтида Ниёзбек йўли кўчасида келиб чиққан жанжалдан сўнг содир этилган. Кузатув камераларидаги тасвирларда воқеадан аввал бошқа одамлар кўз ўнгида икки эркак муштлашаётганини кўриш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.