АҚШнинг USS Tripoli десант кемаси Форс кўрфазига етиб келди. Унинг бортида тахминан 3500 нафар денгизчи ва денгиз пиёдалари, шунингдек ҳарбий самолётлар ва қурол-яроғ жойлашган. Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) 28 март куни маълум қилди, миссия тафсилотлари ошкор этилмаган.
CENTCOM баёнотига кўра, «Америка» синфидаги ушбу десант кемаси Tripoli десант гуруҳи ҳамда 31-экспедицион денгиз пиёдалари корпусининг флагмани ҳисобланади. Унинг таркибига тахминан 3500 нафар ҳарбий, шу жумладан транспорт ва зарба берувчи қирувчи самолётлар, десант ва тактик воситалар киради.
Шунингдек, Яқин Шарққа йўл олган яна учта кема, жумладан USS Boxer десант кемаси ҳам қўшимча элита бўлинмаларни олиб келмоқда.
24 март куни оммавий ахборот воситалари АҚШ минтақада яна 2000 нафар десантчи жойлаштиришини, шу орқали умумий ҳарбийлар сони 7000 нафарга етишини хабар қилган эди. Тахминларга кўра, америкалик ҳарбийлар Форс кўрфазининг шимолида жойлашган, Эрон нефть экспортининг асосий марказларидан бири бўлган Харк оролини назоратга олиш операциясида иштирок этиши мумкин. The Washington Post маълумотига кўра, Пентагон Эрон ҳудудида бир неча ҳафта давом этадиган қуруқлик операциясига тайёргарлик кўрмоқда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Александр Лукашенкога оид иш Халқаро жиноят судида дастлабки босқичда кўриб чиқилмоқда. Палата таркибига уч нафар судья кирган бўлиб, уларнинг барчаси аёллардир.
Швеция пойтахти Стокголм шаҳри марказидаги “Зайд ибн Султон ал-Наҳайён” масжид-мажмуасида Ўзбекистон делегацияси ва Швеция диний пешволари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди.
Агентликнинг хабар беришича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланганидан бери Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) разведкаси 103 нафар “Америка-сионистик режис ёлланма аскарини” ҳибсга олган.
Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги туркий дунё нашриётчилик соҳасини ягона майдонда бирлаштириш мақсадида 27–29 март кунлари Анқарада “Туркий дунё ноширлик конгресси”ни ўтказмоқда.
Жиноят 26 март куни туш пайтида Ниёзбек йўли кўчасида келиб чиққан жанжалдан сўнг содир этилган. Кузатув камераларидаги тасвирларда воқеадан аввал бошқа одамлар кўз ўнгида икки эркак муштлашаётганини кўриш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.