Агар Европа комиссияси нефт масаласида Украина томонида бўлса, Словакия бунга рози бўлмайди, деди Словакия бош вазири.
Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқларида эълон қилган видеомурожаатида айтиб ўтди.
Роберт Фицонинг таъкидлашича, Брюссел Украинани Словакия манфаатларидан устун қўймоқчи бўлса, Россияга қарши янги чекловлар ёки Киевнинг Европа Иттифоқига тезлаштирилган тартибда аъзо бўлиши ҳақида унутиши мумкин.
Фицо шунингдек, Россия нефти "Дружба" орқали икки ойдан бери келмаётганини таъкидлади. Нефть қувури шикастланганини таъкидлаётган Украина ҳалигача бузилган жойга кириш имконини бермаяпти.
Сиёсатчи "Дўстлик" нефть қувури фаолиятини тиклаш нафақат Словакия ва Венгрияга, балки бутун Марказий Европага тегишли эканига эътибор қаратди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Александр Лукашенкога оид иш Халқаро жиноят судида дастлабки босқичда кўриб чиқилмоқда. Палата таркибига уч нафар судья кирган бўлиб, уларнинг барчаси аёллардир.
Швеция пойтахти Стокголм шаҳри марказидаги “Зайд ибн Султон ал-Наҳайён” масжид-мажмуасида Ўзбекистон делегацияси ва Швеция диний пешволари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди.
Агентликнинг хабар беришича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланганидан бери Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) разведкаси 103 нафар “Америка-сионистик режис ёлланма аскарини” ҳибсга олган.
Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги туркий дунё нашриётчилик соҳасини ягона майдонда бирлаштириш мақсадида 27–29 март кунлари Анқарада “Туркий дунё ноширлик конгресси”ни ўтказмоқда.
Жиноят 26 март куни туш пайтида Ниёзбек йўли кўчасида келиб чиққан жанжалдан сўнг содир этилган. Кузатув камераларидаги тасвирларда воқеадан аввал бошқа одамлар кўз ўнгида икки эркак муштлашаётганини кўриш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.