Бош вазир ўринбосари Александр Новак Энергетика вазирлигига "нархларни барқарорлаштириш ва ички бозорни устувор равишда таъминлаш мақсадида" 1 апрелдан бензин экспортини тақиқловчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқишни топширди, деб хабар берилмоқда ҳукумат сайтида.
"РБК" нашрининг қайд этишича, март ойи бошидан буён АИ-92 ва АИ-95 маркали бензин нархи 11 фоизга ошган.
Эмбарго жорий этилишига нафақат Яқин Шарқдаги уруш, балки Украинанинг Ленинград вилоятидаги Усть-Луга ва Приморск портларига қилган ҳужумлари ҳам сабаб бўлган. Ушбу портлар орқали нефт маҳсулотлари экспорт қилинади, дейилади "Коммерсант" нашри хабарида.
ТАСС манбаларига кўра, тақиқ 31 июлгача амал қилади ва у ёнилғи ишлаб чиқарувчиларга ҳам, трейдерларга ҳам тааллуқли бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил сентябр ойида Россияда бензин ва бошқа турдаги ёнилғи экспортига эмбарго жорий этилган эди. Январ ойида йирик нефт компаниялари учун бу тақиқ бекор қилинган, аммо трейдерлар учун ўз кучида қолган эди. Ушбу тақиқ муддати ҳам 31 июлда тугайди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Александр Лукашенкога оид иш Халқаро жиноят судида дастлабки босқичда кўриб чиқилмоқда. Палата таркибига уч нафар судья кирган бўлиб, уларнинг барчаси аёллардир.
Швеция пойтахти Стокголм шаҳри марказидаги “Зайд ибн Султон ал-Наҳайён” масжид-мажмуасида Ўзбекистон делегацияси ва Швеция диний пешволари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди.
Агентликнинг хабар беришича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланганидан бери Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) разведкаси 103 нафар “Америка-сионистик режис ёлланма аскарини” ҳибсга олган.
Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги туркий дунё нашриётчилик соҳасини ягона майдонда бирлаштириш мақсадида 27–29 март кунлари Анқарада “Туркий дунё ноширлик конгресси”ни ўтказмоқда.
Жиноят 26 март куни туш пайтида Ниёзбек йўли кўчасида келиб чиққан жанжалдан сўнг содир этилган. Кузатув камераларидаги тасвирларда воқеадан аввал бошқа одамлар кўз ўнгида икки эркак муштлашаётганини кўриш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Аббас Арагчи Эрон ташқи ишлар вазири сифатида Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан билан телефон орқали суҳбатда АҚШнинг ҳаракатлари ва сўзлари ўртасида зиддият борлигини таъкидлади.
Мурожаатда қайд этилишича, у 2026 йил январь ойида Тошкент вилоятидаги иқтисодий соҳага оид ташкилотлардан бирига мавжуд лавозимга ишга қабул қилиш масаласи бўйича суҳбатдан ўтган, ариза ёзган ҳамда электрон шартномани имзолаган. Шундан сўнг ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқиши кутилган.