Маст ҳолда ЙТҲ содир этган «голф афсонаси» ҳибсга олинди
«Голф афсонаси», йирик мусобақаларнинг 15 карра ғолиби Тайгер Вудс АҚШнинг Флорида штатида машинаси билан аварияга учраганидан сўнг ҳибсга олинди, деб хабар берди Bloomberg.
У бошқараётган Land Rover автомобили юқори тезликда пикап билан тўқнашиб, ағдарилиб кетган. Ҳодиса оқибатида жиддий жароҳатлар қайд этилмади, авариядан сўнг Вудс тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортган.
«Жаноб Вудсда мастлик аломатлари бор эди», — деди округ шерифи. — Айби аниқлангач, у ҳибсга олинди ва Мартин округи қамоқхонасига олиб кетилди. Қамоқхонада ҳам, воқеа жойида ҳам бизда бу ишга алкоголнинг алоқаси борлиги бўйича шубҳа туғилмади ва бу ўз тасдиғини топди».
Саккиз соат ҳибсда ушлаб турилган Вудс гаров эвазига қўйиб юборилган.
АҚШ президенти Доналд Трамп (голф унинг севимли спорти) воқеага изоҳ берар экан, шундай деди: «Жуда афсусдаман. Унинг соғлиғида муаммолар бор. Автоавария содир бўлди. Мен билган бор гап шу. У менинг жуда яқин дўстим, ажойиб инсон ва ҳайратланарли шахс».
Эслатиб ўтамиз, Тайгер Вудс 5 йил аввал ҳам машинасида ЙТҲга учраб, анча жиддий жароҳатлар билан шифохонага ётқизилганди. Ўшанда унинг машинаси йўлдан чиқиб кетиб пачоқланган, Тайгерс автомобилдан махсус техникалар ёрдамида чиқариб олинган эди.
